Ўзбекистон Халқаро армия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади?
Жамият
−
05 Сентябрь 2021 15689 1 дақиқа
Ўзбекистон “АрМИ – 2021” халқаро ўйинларида жамоавий баҳсда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дунёнинг 11 мамлакати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 давлатнинг жами 277 та жамоаси, бошқача айтганда 5 000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ўзаро куч синашган. Шундай қилиб, 34 мусобақадан 30 тасининг якунига кўра, Ўзбекистон жамоавий баҳсда иккинчи ўринни эгаллаган. Россия биринчи, учинчи ўринни эса Хитой банд қилган.

Хабарга кўра, мазкур беллашувлар давомида Ўзбекистон вакиллари 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган. VII Халқаро армия ўйинлари жорий йилнинг 22 августидан 4 сентябрига қадар бўлиб ўтди.



Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь