Ўзбекистон келаси йил қанча қарз олмоқчилиги маълум қилинди

Бизнес

image

Ўзбекистон 2023 йилда 4,5 миллиард доллар ташқи қарз жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 19 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди.

Тимур Ишметовнинг айтишича, олинадиган қарзнинг 2,5 миллиард доллари давлат буджетини молиялаштириш учун сарфланади. 

“Ўтган йили ташқи қарзни йиллик 4 миллиард доллар оламиз деб режа қилган эдик. Лекин пандемия бошланди. Шу сабабли қарз миқдорини 5 миллиард долларга оширишга тўғри келди. Кейинги йили қарз олишни 4,5 миллиард долларга туширишни режа қилганмиз. Бюджет тақчиллигининг энг юқори кўрсаткичи 3 фоиз бўлиши керак. Бу дефицитни қоплаш учун ташқи қарз олишни ҳам камайтирамиз дегани. Келаси йили олинадиган 4,5 миллиард доллардан 2,5 миллиард доллари буджетни молиялаштиришга ишлатилади”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Давлат қарзи қолдиғи жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 26,0 млрд АҚШ долларини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 35,1 фоизни ташкил этди.Умумий давлат қарзининг 23,26 млрд АҚШ доллари ташқи қарз, 2,77 млрд АҚШ доллари эса ички қарз ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг