Ўзбекистон Каримов қурилишига қарши бўлган ГЭСдан электр сотиб олади

Жамият

image

Ўзбекистон Тожикистон билан ёзда “Роғун” гидроэлектр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олиш режалари бўйича меморандумни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон томонининг маълум қилишича, “Роғун” ГЭСнинг барча агрегатларини босқичма-босқич ишга тушириш жараёни давом этмоқда.

Электр энергиясини етказиб бериш шартлари, режимлари, ҳажмлари ва тарифлари жорий йил охиригача имзоланиши режалаштирилган электр энергиясини харид қилиш бўйича алоҳида шартнома доирасида кўриб чиқилади. Шартнома эса 10 йил муддатга тузилади.

Маълумот ўрнида, “Роғун” ГЭСининг тўғонини қуриш 1976 йилда бошланган, аммо Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин тўхтатилган. 1991 йилдан кейин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам “Роғун” ГЭС қурилишига қарши чиққан. У сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда дунёдаги энг баланд тўғон пайдо бўлишидан хавотир билдирган.

Ўттиз йил давомида эса тўғонда фақат дастлабки қурилиш ишлари олиб борилган. Унинг мунозарали ҳолати ҳамда Жаҳон банки ҳисоботлари кечиккани сабабли қурилиш 2012 йил август ойида тўхтатилган. Лойиҳа Тожикистон ҳукумати томонидан 2017 йилда қайта бошланган. Электр станциясининг биринчи энергия блоки 2018 йил ноябрь ойида ишга туширилган. 

Вахш дарёсидаги станциялар каскадида жойлашган “Роғун” ГЭС ҳар бири 600 МВт қувватга эга олтита блокга эга. Умумий қуввати 3600 МВт (17 миллиард кВт/соатдан ортиқ) тенг ва 335 м баландликда қурилаётган “Роғун” дунёдаги энг баланд тош тўғон ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

751

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг