Ўзбекистон камбағаллик ва ишсизликка қарши қандай курашмоқчи? Мирзиёев “қарталарни очди” 

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда келгуси, 2022 йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди. 

Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қуйидагилар таъкидланди:

•    оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;

•    пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;

•    мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;

•    аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;

•    аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Бундан ташқари, йиғилишда ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

748

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг