Ўзбекистон қўшнилари билан куз ва қишда электр энергияси етказиб бериш масаласини гаплашиб олди

Жамият

image

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари куз-қиш мавсумида ўзаро электр энергиясини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар берди.

25-26 август кунлари Астана шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика ва сув хўжалиги вазирликлари вакилларининг сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминоти, бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган. Бир қатор ўзаро келишувларга эришилиб, етказиб бериш ҳажми ва муддатлари белгиланган.

Шунингдек, томонлар электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида режадан ташқари оқимларни тартибга солишга оид шартномалар тузиш ва бу бўйича битимларнинг мавжуд талабларини қайта кўриб чиқишга келишиб олган.

Иштирокчилар илгари қабул қилинган мажбуриятларни бажариш шартларини ҳам тасдиқлаган.

Маълумот ўрнида, сув ва энергетика идоралари вакилларининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил ноябрда Бишкекда бўлиб ўтади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг