Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди
Жамият
−
01 Апрель 2021
6210Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт маҳсулотларини олиб кириш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2021 йил 19 мартдан бошлаб Қозоғистон Республикасидан тирик паррандаларни (шу жумладан, декоратив қушлар) инкубационтухум, патлар, парранда гўшти, тухум ва бошқа турдаги паррандачилик маҳсулотлари, шунингдек қушларни сақлаш, сўйиш ва кесиш учун ишлатилган ускуналарни олиб кириш ва транзит қилиш бўйича илгари киритилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлади”, дейилган хабарда.
Бундан ташқари, тирик ҳайвонлар, хом гўшт ва ундан олинадиган маҳсулотлар, сут ва сут маҳсулотларини (ишлов берилмаган) олиб кириш ва транзит қилишда чекловлар бекор қилди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Акмола вилояти ва Чимкент шаҳридан генетик материал, жун, соч, ичак хомашёси, тери, шунингдек ҳайвонларни сақлаш ва сўйиш учун ишлатилган ускуналарни олиб киришга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил 25 сентябрида куйдирги касаллиги аниқланганлиги сабабли Қозоғистоннинг сут ва гўшт маҳсулотларини олиб киришга чекловлар киритганди.
LiveБарчаси