Ўзбекистон Қозоғистондан бензин сотиб оладиган биринчи давлатга айланади

Жамият 1086
image

Ўзбекистон яқин орада Қозоғистондан бензин сотиб оладиган илк мамлакатга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Xalq so’zi” нашри хабар тарқатди.

Kazenergy бош директори Болат Акчулаковнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ёқилғининг биринчи қисмини шу йил июль ойида юбориш режалаштирилмоқда. Бензин жаҳон нархларида экспорт қилинади. У, шунингдек, бу борада Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон билан музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ўрталарида Қозоғистон бензин экспорт қилишни мўлжаллаётгани маълум бўлганди. Бундай имконият ушбу мамлакатда бензин эҳтиёждан анчагина ортиб қолгани ортидан юзага келганди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×