Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилган? 

Бу қизиқ 10295
image

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 19,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 69,7 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 20 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 минг тоннага камайган.

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон энг  кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 29,2 минг тонна
  • Россия – 19,2 минг тонна 
  • Қирғиз Р. – 10,2 минг тонна 
  • Украина – 4,9 минг тонна
  • Латвия – 2,3 минг тонна
  •  Беларусь – 1,3 минг тонна
  • Тожикистон – 960,8 тонна
  •  Германия – 939,4 тонна
Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 517
Рейтинг: 3
t
×