Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 7 поғона юқорилади

Жамият

image

“World Justice Project” халқаро ташкилоти томонидан тузилган қонун устуворлиги бўйича дунё рейтингида Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакат рейтингда 85-ўринни банд қилганди.

Ўзбекистон рейтингда Ҳиндистон (77-ўрин) дан кейинги ўринни эгаллаган. Ундан пастда Суринам (79-ўрин) жой олган. МДҲ давлатлари орасидан энг юқори ўринни Қозоғистон эгаллаган – 65-ўрин. Шунингдек, Беларусь – 99, Россия – 107, Қирғизистон – 100-ўринни эгаллаган. Тожикистон, Туркманистон, Арманистон ва Озарбайжон рейтингга киритилмаган.

Шунингдек, Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция, Нидерландия, Германия, Янги Зеландия, Люксембург, Эстония ва Ирландия мос равишда рейтингнинг энг яхши 10 талигига кирган. Охирги ўринларни эса Венесуэла (140-ўрин), Камбоджа (139) ва Афғонистон (138) эгаллаган.

Маълумот учун, ушбу рейтингга 140 та давлат киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг