Ўзбекистон Қирғизистон Туркманистондан сотиб олган энергиядан фойдаланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Қирғизистон Туркманистондан сотиб олган электр энергиясидан фойдаланмоқда. Бироқ, Ўзбекистон кейинроқ ушбу энергияни қайтариб беради. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий энергетика холдинги бошқаруви раиси Талайбек Байғозиев маълум қилди.

Унинг айтишича, аввалроқ электр энергияси импорти бўйича шартномалар имзоланган. Масалан, жорий йилда Туркманистон билан 1,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувга эришилган. 

“Транзитор – Ўзбекистон энергетика тизими бундай ҳажмларни ўтказиб юбора олмайди. У ерда катта тақчиллик бор. Улар бу электр энергиясини олишади, бироқ бизга етиб бормайди. Умуман олганда, улар ўз зиммаларига мажбурият олганлар (электр энергиясини қайтариш – таҳр. )”, дейди Байғозиев.

Унинг сўзларига кўра, жорий иситиш мавсумида ушбу ҳажм олинса, етарли бўлади. Байғозиевнинг таъкидлашича, “қўшниларнинг эҳтиёжларини тушуниш керак” ва энергетиклар истеъмолнинг энг юқори соатларида бир-бирига ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Талайбек Байғозиев

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар