Ўзбекистон Қирғизистон минерал сувининг асосий истеъмолчисига айланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Қирғизистондан минерал сув импорт қилувчи давлатлар орасида етакчига айланди. Бу ҳақда “Спутник” Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга Қирғизистондан 362 минг 88 литр шакарсиз минерал сув етказиб берилган.

Иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади. Мамлакатга 360 минг литрдан ортиқ минерал сув импорт қилинган. Шунингдек, Қирғизистондан Бирлашган Араб Амирликлари– 21 880 минг литр, Туркманистон – 1150, Канада – 140,8, Германия – 50, Швейцария – 37,3, Ирландия – 24,7 минг литр минерал сув импорт қилган .

Қайд этилишича, бу йил Қирғизистон жами 748,2 тонна шакарсиз минерал сув (169 минг доллар) экспорт қилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми икки бараварга кўпайди. 2020 йилда бу кўрсатгич атиги 383,7 минг литрни (деярли 88 минг доллар) ташкил қилганди.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг