Ўзбекистон қайси давлатлар билан кўпроқ савдо қилмоқда?
Жамият
−
31 Октябрь
4284Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга Хитой эгалик қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида қуйидаги давлатлар юқори улушга эга (АҚШ долларида):
- Хитой – 9 млрд
- Россия – 8,7 млрд
- Қозоғистон – 3 млрд
- Туркия – 2,2 млрд
- Корея – 1,5 млрд
- Туркманистон – 868 млн
- Франция – 859 млн
- Германия – 857 млн
- Афғонистон – 762 млн
- АҚШ – 672 млн
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг январь-август ой давомидаги ташқи савдо айланмаси 42,7 млрд АҚШ долларни ташкил қилган ва унинг 8 миллиарди Хитой ҳиссасига тўғри келганди.
LiveБарчаси