Ўзбекистон қарийб 28 млрд сўмлик тест ва комбинзонлар сотиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 28 март куни мамлакатда COVID-19 вирусининг кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига (27,8 млрд сўм) вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келинди. Олиб келинган юкнинг умумий оғирлиги 20 тоннага яқин.

Шунингдек, ушбу махсус рейсда Хитой Халқ Республикаси томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик ҳар ҳил турдаги тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.

Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 млрд сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 млрд сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олиниши белгиланди. Улар ҳарбий ҳаво кемасида олиб келтирилади.

Жумладан, хорижий тажрибани кенг ўрганган ҳолда соғлиқни сақлаш ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган.

Аввалроқ, Хитой давлати Ўзбекистон коронавирус қарши кураш учун инсонпарварлик ёрдами жўнатгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made