Ўзбекистон Қандаҳордаги масжидда уюштирилган портлашга муносабат билдирди
Жамият
−
16 Октябрь 2021
5560Кеча, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжидида жума намози ўқилаётганда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи қишлар вазирлиги Қандаҳордаги портлашга муносабат билдириб, ушбу террорчилик ҳаракатини қоралади.
“Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.
Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун қўшимча чоралар кўриш ҳаракатларини олқишлаймиз.
Ўзбекистон Ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этади, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Биби-Фотима масжидида уюштирилган теракт оқибатида қурбон бўлганлар 63 нафарга етди.
LiveБарчаси