Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларига Нельсон Мандела қоидалари ўргатилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасалари ходимларига маҳкумлар билан инсоний муносабатда бўлиш учун Нельсон Мандела қоидаларини қўллаш ўргатиляпти. Бунинг учун уч кунлик тренинг ўтказилмоқда, деб хабар берди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.

Уч кунлик ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва Даниянинг Қийноқларга қарши кураш институти билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тренинг доирасида Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари ҳамда ушбу қоидаларга киритилган ўзгартиришлар, тегишли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, маҳкумларни қийноқлар ва шафқатсиз муомаладан ҳимоя қилиш юзасидан жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг билимини ошириш ва кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, улар жазони ижро этиш муассасасида хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларини мувозанатлаш борасида тушунча ва амалий билимга эга бўлишади.

Амалий тренингда Миллий марказ директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг Инсонийлик мезони бўйича катта лойиҳаси ходими Марте Лангеланд, халқаро экспертлар Калия Камбанелла, Вадим Човган, Мари Брасхольт, Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари иштирок этмоқда.

Тренингда жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг:

•    жазони ижро этиш муассасасида хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларини мувозанатлаш борасида тушунча ва амалий билимга эга бўлиши;
•    Нельсон Мандела қоидаларининг тарихи, ушбу қоидаларнинг инсон ҳуқуқлари доирасидаги ўрнини ҳамда уларнинг қамоқхонадаги миллий амалиётга таъсирини ўрганиш;
•    Нельсон Мандела қоидаларига киритилган энг муҳим ўзгаришлар;
•    Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари ва асосий қоидалари;
•    Нельсон Мандела қоидаларини амалга ошириш, тегишли қонунбузарликларни аниқлаш ва маҳбусларни қийноқлар ва шафқатсиз муомалалардан ҳимоя қилиш каби мавзулар кенг ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг