Ўзбекистон қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафот этди

Жамият 6236
image

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродов 82 ёшида вафот этди.

Ҳасан Нормуродов узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик “Нуроний” жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган.

Ҳасан Нормуродов Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.

Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида катта ҳурмат қозонган эди. 2019 йилда Президент фармонига кўра у “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. 

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга қилган сафари якунида 16 апрел куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган фидойи меҳнат фахрийси Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовнинг ҳолидан хабар олган, мустаҳкам соғлик ва бардамлик тилаган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 3
t
×