Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон, Малайзия ва Эрон 2029 йилги Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилиш учун расмий аризалар топширди. Бу ҳақда Ислом бирдамлик спорт ассоциацияси (ISSA) хабар берди.

Дастлабки баҳолаш жараёнида олти давлат мезбонликка қизиқиш билдирган бўлса, кейинчалик Ўзбекистон, Малайзия ва Эрон ўз номзодларини расмий таклифлар билан мустаҳкамлаган. Эндиликда ISSA бош котиби бошчилигидаги махсус комиссия ушбу мамлакатлардаги спорт иншоотлари, инфратузилма ва ташкилий имкониятларни ўрганмоқда.

ISSA бош котиби Носир Мажали номзод давлатларнинг катта қизиқишини олқишлаб, бу ҳолат ўйинларнинг нуфузи ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидлаган.

“Ислом бирдамлик ўйинларининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилиш учун уч иштиёқли ва салоҳиятли мамлакатнинг иштироки бизни қувонтирди. Ушбу инспекция ташрифлари ўйинларни энг юқори халқаро стандартларда ташкил этишни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади”, дейди Мажали.

Маълумот учун, 2025 йилги Ислом бирдамлик ўйинларига Саудия Арабистонинг Ар-риёд шаҳри мезбонлик қилади. Мусобақалар жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Саудия Арабистони мусобақанинг дастлабки (2005 йилги) мезбони ҳам ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Малайзия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг