Ўзбекистонда интернет тезлиги ошди. Ошадиям-да

Жамият 18299
image

Speedtest.net интернет-сервиси 2021 йилнинг июнь ойи якунларига кўра, интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 137 давлат ичида 118-ўринни эгаллаб турибди. Бу интернет тезлигининг 2021 йил май ойига нисбатан 2 поғона юқорилаганини кўрсатади. Мамлакатда интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 18.39 Мб/с, юклаш тезлиги эса 9.47 Мб/с ни ташкил қилган. 

Симли интернет борасида Ўзбекистон 181 давлат орасида 90-ўринда қайд этилган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 44.36 Мб/с, юклаш тезлиги эса 44.51 Мб/с.га тенг.

Қайд этилишича, мобил интернет тезлиги бўйича Бирлашган Aраб Aмирликлари, Жанубий Корея, Қатар, симли интернет тезлиги бўйича Монако, Сингапур ва Гонг Конг етакчилик қилмоқда.  

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистоннинг мобил интернет тезлиги Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Беларусь, Тожикистонга нисбатан юқори бўлиб, 80-ўриндан жой олди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1052
Рейтинг: 3
t
×