Ўзбекистон интернет нархи рейтингида 15-ўринни эгаллади

Технология 14853
image

Ўзбекистон интернет нархи бўйича дунё рейтингида 233 давлат орасидан 15-ўринни эгаллади. Рейтинг Cable.co.uk сайти томонидан тузилган.

Рейтингда Ўзбекистондаги энг арзон интернет 1ГБ – 0,12 цент экани, энг қиммати эса 1ГБ – 2,73 доллар экани кўрсатилган. Ўртача нарх 0,37 центга тенг.

Ўзбекистоннинг қўшнилари: Қозоғистон – 16-ўрин, Қирғизистон – 6-ўрин, Тожикистон –131-ўрин, Туркманистон – 227-ўрин ва Афғонистон 64-ўринни банд қилган.

Рейтингда биринчи ўрин Исроилга (энг арзон интернет 1ГБ – 0,02 цент) насиб қилган. Ундан кейин Италия (0,05 цент) ва Сан-Марино (0,08 цент) бормоқда.

Охирги ўринлардан Санта Елена (233-ўрин, 1ГБ трафик 39,73 доллар), Фолкленд ороллари (232-ўрин, 1ГБ трафик 25,63 доллар) ва Сан-Томе и Принсипи (231-ўрин, 13,27 доллар) жой олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 683
Рейтинг: 3
t
×