Ўзбекистон “India’s Best Awards – 2019” ғолиби бўлди
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
3554Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган “India’s Best Awards – 2019” туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Турзимни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
“India’s Best Awards – 2019” тадбири “Travel+Leisure” етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди. Мукофотлар хорижий давлатлар ҳамда Ҳиндистон штатлари бўйича 50 номинация бўйича топширилди. “Энг яхши оилавий саёҳат”, “Асал ойи учун энг яхши йўналиш”, “Тўй учун энг яхши йўналиш”, “Энг яхши курорт-отель” кабилар шулар жумласидандир.
Ғолиблар журнал ўқувчилари ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланди. Таъкидлаш жоизки, «Travel+Leisure» журнали АҚШ, Австралия, Хитой, Европа ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек кўплаб бошқа давлатларда чоп этилади.
Тадбир доирасида мазкур журнал муҳаррири Айндрила Митра 2020 йилда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган махсус лойиҳаларни амалга оширмоқчи эканини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь