Ўзбекистон имконияти чекланганлар тўғрисидаги халқаро ҳужжатга қўшилади

Жамият 2592
image

Ўзбекистон “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Таъкидланишича, Конвенциянинг ратификация қилиниши ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни комплекс ва тизимли ҳал қилиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларни давлат ва жамият хаётида тўлақонли иштирок этишлари учун имкон яратиб беради.

Шунингдек, мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариш мақсадларида олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтиришда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мақсадли ресурсларини жалб қилиш имконини беради.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.

Маълумот учун, “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган. Ҳужжат 2008 йил 3 майдан кучга кирган.

 

Дурдона Пирназарова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×