Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Жамият

image

Материалшунослик физикаси, илмий асбобсозлик ва микроелектрон техникаси соҳасида танилган йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Телман Дадаевич Ражабов 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси маълум қилди.

Телман Ражабов 1935 йил 15 августда Самарқанд вилоятида ўқитувчи ва олимлар оиласида туғилган. Э.Бауман номидаги Москва олий техника билим юртини тамомлаган.

Телман Ражабов 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган, шу йили Нью-Йорк Фанлар академияси аъзоси этиб сайланган.

Телман Ражабов "Халқлар дўстлиги" ордени, “Шуҳрат меҳнати” ордени, “Меҳнат фахрийси” медали, “СССР ихтирочиси” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Академик Ражабов фаолияти давомида 39 та фан номзоди ва 5 та фан доктори тайёрлаган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Телман Ражабов

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар