Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Жамият

image

Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Саттор Турсунмуҳамедов 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзР ФА хабар берди.

Ижтимоий фалсафа ва социология соҳасидаги таниқли олим Саттор Турсунмуҳамедов 1929 йилда Туркистон (Қозоғистон) шаҳрида туғилган.

2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги унвонини олган. Олим 1976-1979 йилларда Олий ўқув юртлари ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти директори вазифасини бажарган.

1979-1983 йилларда Тошкент педагогика институти ректори, 1983-1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида фалсафа кафедрасининг мудири бўлган.

Кейинги йилларда Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Олий педагогика институти, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Саттор Турсунмуҳамедов

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг