Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради
Жамият
−
11 Декабрь 2020
15105Академик Раъно Убайдуллаева 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.
Раъно Убайдуллаева 1936 йил 4 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган, иқтисодчи олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000 йилдан), иқтисод фанлари доктори, профессор.
У 1958 йилда Тошкент молия-иқтисод институтини тамомлаган. 1958-1960 йилларда Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт институтида лаборант, 1960-1963 йилларда аспирант, 1963-1964 йилларда кичик илмий ходим, 1964-1966 йилларда катта илмий ходим, 1967-1978 ва 1992-1993 йилларда бўлим бошлиғи, 1978-1990 йилларда директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Раъно Убайдуллаева 1993-1997 йилларда Ўзбекистон меҳнат вазири ўринбосари, 1998 йилдан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори сифатида ишлаган.
Илмий ишлари Ўзбекистонда меҳнат ресурсларидан, хусусан, аёллар меҳнатидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, оила, аҳолишунослик, жамоатчилик фикрини ўрганиш масалаларига бағишланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь