Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради
Жамият
−
19 Октябрь 2020
10554Ўзбекистон Қаҳрамони, профессор Ғайратдин Хўжаниёзов 72 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон филиали Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг археология бўлими раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, тарих фанлари номзоди, профессор Ғайратдин Хўжаниёзов 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши давлат ҳукумат портали Матбуот хизмати хабар берди.
Ғайратдин Хўжаниёзов 1948 йилда Қораўзак туманида туғилган.
2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган. У 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2008 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.
LiveБарчаси