Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингига кирди
Жамият
−
15 Апрель 2021
19699Ўзбекистон биринчи марта дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингига киритилди. Рейтинг Американинг U.S. News & World Report журнали томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон рейтингда 78 мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаган.
Рейтингни тузишда саёҳат, маданий таъсир, тадбиркорлик, бизнес очиш имконияти, ҳарбий қудрат, яшаш даражаси, ижтимоий мақсад ва бошқа категориялар инобатга олинган.
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон (72-ўрин) ҳам рейтингга киритилган. Қирғизистон ва Тожикистон эса йўқ.
Топ-5 таликка Канада, Япония, Германия, Швейцария ва Австралия кирган. АҚШ 6-ўрин билан кифояланган. Охирги ўринларни Сербия (76-ўрин), Эл-Салвадор (77-ўрин) ва Ироқ (78-ўрин) эгаллаган.
Рейтингда Россия 24-ўринни банд қилган. Рўйхат охирида Украина (71-ўрин) ва Беларусни (75-ўрин) ҳам кўриш мумкин. Бу икки давлатда ҳамон коррупция муаммоси ҳал этилмагани таъкидланган.
LiveБарчаси