Ўзбекистон иккинчи чоракда энг кўп олтин сотиб олган давлатлар учлигига кирди

Жамият

image

Ўзбекистон жорий йилнинг иккинчи чорагида энг йирик олтин сотиб олувчилар қаторидан жой олди ва захираларини 26,44 тоннага кўпайтирди. Бу ҳақда World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботида қайд этилган.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида дунё Марказий банклари захираларини 180 тоннага кўпайтирган. Марказий банклар йил бошига нисбатан кўпроқ олтин сотиб олган. Ўтган чоракка нисбатан харидлар ҳажми икки баравар ошган.

Апрель-июнь ойларида Ироқ Марказий банки қимматбаҳо металнинг асосий харидорига айланган ва унинг захирасини 33,97 тоннага тўлдирган. Рўйхатда кейинги ўринда 26,60 тонна олтин сотиб олган Туркия Марказий банки келади.

Ўзбекистон регулятори ўз захираларини ошириб, учинчи ўринни эгаллади. Қайд этилишича, ўтган чоракдаги захирадаги пасайиш тўлиқ қопланган.

Бундан ташқари, банкларнинг ҳеч бири қимматбаҳо метални сотмаган. Шунингдек, иккинчи чоракда Қозоғистон Миллий банки 15,79 тонна, Ҳиндистон захира банки эса 8,39 тонна қимматбаҳо металлар сотиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг