Ўзбекистон Глобал Тинчлик индексидаги ўрнини сақлаб қолди
Жамият
−
17 Июнь 2021
3899Глобал Тинчлик индекси (“Global Peace Index”) да Ўзбекистон 163 та мамлакат орасида 90-поғонани эгаллади. Мамлакат 2020 йилда ҳам шу ўринни банд қилганди. Умумий рейтингда Ўзбекистондан юқорида Грузия, қуйида эса Бангладеш жой олган.
Рейтингда юқори ўринларни Исландия, Янги Зеландия, Дания, Португалия ва Словения эгаллаган. Энг қуйи ўринлар эса Афғонистон (163-ўрин), Яман (162-ўрин), Сурия (161-ўрин), Жанубий Судан (160-ўрин) ва Ироқ (159-ўрин) насиб қилган.
Собиқ Иттифоқ республикалари орасида эса Ўзбекистон 5-ўриндан жой олган. Юқори ўринларни Молдова (59-ўрин), Қозоғистон (67-ўрин), Қирғизистон (76-ўрин) ва Грузия (89-ўрин) эгаллаган. Марказий Осиёнинг қолган икки давлат Тожикистон ва Туркманистон мос равишда 97 ва 109-ўринлардан жой олган.
Қайд этиш керак, ушбу рейтинг жамиятнинг бирдамлиги, инсон ҳуқуқларинининг даражаси, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, қамоқхоналардаги маҳбуслар сони, мудофаа харажатлари, терроризм таҳдиди кўрсаткичларининг таҳлили асосида тузилган.
Исломжон Омонжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь