Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда паспортини олдириб қўйди

Жамият 2450
image

Қозоғистонда паспортини олдириб қўйган Ўзбекистон фуқаросига Ватанга қайтиш гувоҳномаси берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Гап шундаки, Ўзбекистон фуқароси Жасурбек Тошпулатов жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган. У  ҳисобга қўйиб бериш баҳонасида олиб қўйилган ва қайтариб берилмаган ўзининг миллий паспортини қайтариб олишида ёрдам сўраган. 

Ўрнатилган тартибдан келиб чиққан ҳолда 30 март куни унга Ватанга қайтиш гувоҳномаси берилган. Шу билан бирга у паспортининг қонунга хилоф тарзда олиб қўйилгани ҳақида ариза берса, мазкур масала Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилади. 

Юқоридаги каби ҳолатлатдан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга чиқувчи ўзбекистонликларга ҳеч бир ҳолатда ва ҳар қандай важга қарамай Ўзбекистон фуқароси паспортини бегона шахсларга бермаслик кераклигини эслатади.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×