Ўзбекистон фуқароларининг Россияда “прописка”сиз қолиш муддати узайтирилди

Олам

image

Ўзбекистон ва Россия фуқароларининг рўйхатга олинмаган ҳолда ушбу ҳудудларда қолиш муддатини ўзаро 15 кунгача узайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси хабар берган.

“Бир томоннинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча яшовчи фуқаролари 15 кун ичида кирувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод қилинади. ”, дейилади хабарда.

Аввал Россияда ўзбеклар учун етти кун ичида, Россия Федерацияси фуқаролари учун эса Ўзбекистонда уч кун ичида рўйхатдан ўтиш зарур эди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг