Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиши учун “тақиқ” бор-йўқлигини текширадиган бот ишга тушди

Жамият

image
image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чет элга чиқиш ниятида бўлган фуқароларнинг хорижга чиқиши учун “тақиқ” ўрнатилган ёки ўрнатилмаганини текширишда ёрдам берадиган ботни ишга туширди.

Агентлик пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга, ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим эканини таъкидлаган.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига “тақиқ” қўйилишига сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot Telegram-боти орқали “тақиқ” бор ёки йўқлигини билиб олса бўлади.

“Мазкур Telegram-ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда тўлаш имконияти яратилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

825

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг