Ўзбекистон фуқаролари карантинда қайси давлатларга визасиз чиқа олади?

Жамият 2468
image

Ҳозирда коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон фуқаролари 20 та давлатга визасиз чиқиш имкониятига эга экани ҳақида Passport Index – Global Mobility Intelligence хабар бермоқда.

Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга карантин даврида визасиз чиқа олади:

Антигуа ва Барбуда (180 кунга), Армения (10 кунга), Барбадос (28 кунга), Беларусь, Доминика (21 кунга), Эквадор (21 кунга), Гамбия (90 кунга), Грузия (360 кунга), Гаити (90 кунга), Қозоғистон (30 кунга), Қирғизистон (60 кунга), Молдова (90 кунга), Фаластин ҳудуди, Россия (90 кунга), Сент-Винсент ва Гренадинлар (30 кунга), Тожикистон (30 кунга), Туркия (30 кунга), Тунис ва Украина.

Қуйидаги давлатлар эса COVID-19 сабабли Ўзбекистон учун ёпиқ:

Аргентина, Австралия, Озарбайжон, Бангладеш, Бельгия, Бруней, Комбоджа, Камерун, Канада, Чили, Кипр, Чехия. Дания, Фиджи, Греция, Гонконг,  Венгрия, Ҳиндистон, Индонезия, Исроил, Италия, Япония, Қувайт, Лаос, Люксембург, Макао, Малайзия, Мальта, Маршал ороллари, Микронезия, Монголия, Непал, Янги зелендия, Филиппинлар, Польша, Португалия, Қатар, Сан-Марино, Сингапур, Соломон ороллари, Жанубий Корея, Швеция, Тайвань, Таиланд, Тимор-Лешти, Туркманистон, Уругвай, Ватикан. Вьетнам.

Маълумот ўрнида, қўшни Қирғизистон давлати фуқаролари қуйидаги давлатларга визасиз чиқиш имкониятига эга: 

Антигуа ва Барбуда, Армения, Барбадос, Беларусь, Доминика, Эквадор, Грузия, Гаити, Қозоғистон, Молдова, Монголия, Намибия, Палестина ҳудуди, Россия, Сербия, Сент-Винсент ва Градинлар, Тожикистон, Тунис, Туркия, Украина ва Ўзбекистон.

Хабарингиз бор "Henley Passport Index" консалтинг компанияси 116 та давлат паспортларини солиштириб, янги рейтингини эълон қилганди. Унга кўра, Ўзбекистон 91-ўринни эгаллаб турибди. Бу жорий йилнинг 2-чорагига қараганда 6 поғона паст кўрсаткич.

Янги рейтинг таҳлилидан маълум бўлишича, амалда бўлган саёҳат чекловлари боис, ҳозирда паспортларнинг фарқи бўлмай қолган. Пандемия даврига келиб, дунёнинг паспорти энг қудратли бўлган давлат фуқаролари ҳам бугунги кунда 70 та давлатга бориш имконига эга. 

Дунёда энг қудратли паспорт Япония паспорти ҳисобланади. Япония фуқаролари пандемияга қадар паспорти билан 193 давлатига визасиз боришлари мумкин эди. Аммо, карантин чекловлари сабаб, бу паспорт билан бугун японияликлар амалда бор-йўғи 75 та давлатга чиқа олади. 

Шуни айтиб ўтиш жоизки,  дунёнинг энг қудратли Япония паспортининг кучи ҳозир деярли Қозоғистонники билан тенглашиб қолган.

Пандемиягача бўлган вақтда, Сингапур паспорти фуқароларига дунёнинг 192 давлати эшикларини очган. Ҳозир эса, бу мамлакатларнинг сони атиги 70 тага тушиб қолган. Шу боис, Сингапур паспортининг кучи Доминикан Республикаси паспорти билан тенглашган.

Буюк Британия паспортининг бугунги кучи эса Ўзбекистонники билан тенглашган. Бу паспорт билан бора олиш мумкин бўлган давлатлар сони айни дамда 60 га ҳам етмайди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×