Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кун “прописка”сиз юриши мумкин бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади. Бу ҳақдаги ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун Қозоғистон электрон ҳукумати сайтига жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, фуқаролар чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб, 30 кун ичида мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан ҳаракатланиши мумкин. 

Шунингдек, агар бир давлат фуқароси бошқа давлатда 30 календарь кундан ортиқ қолса, у ҳолда тегишли органлардан вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиши керак бўлади.

Бундан ташқари, исталган транспортда чегарани кесиб ўтишда миграция карталарини олиш ва тақдим этиш талаби ҳужжатдан чиқариб ташланган. Икки давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудида бўлганида унинг миллий қонунчилигига риоя қилиши шартлиги тўғрисидаги ўзгартириш киритилган.

Айни пайтда ҳар икки давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудида фақат беш кун рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг