Ўзбекистон “Фаровонлик индекси”да беш поғона кўтарилди

Жамият 1953
image

Буюк Британиянинг Legatum Institute томонидан ҳар йили тайёрланадиган “Фаровонлик индекси”нинг янги натижалари эълон қилинди. Унда Ўзбекистон 97-ўринни эгаллади.

Мамлакат 2019 йилдаги натижаларга кўра беш поғона юқорилади. Ўтган йили ушбу индексда Ўзбекистон 102-ўриндан жой олганди. 

Ўзбекистон ушбу индексда ижтимоий капитал (20), соғлиқни сақлаш (43) ва хавфсизлик (52) мезонлари бўйича юқори натижаларни қайд этган.

Экологик муҳит (157), шахсий эркинлик (147) ва давлат бошқаруви (136) эса мамлакатнинг энг энг жиҳатлари сифатида қайд этилган. 

Ўзбекистон илк бор ушбу индексга 2010 йилда киритилган бўлса, ўтган 10 йил давомида 10 поғонага кўтарилган. Мамлакат 2016 йилда 106, 2017 йилда 107, 2018 йилда 105-ўринни эгаллаган эди. 

 Ушбу индекснинг кучли бешлигидан Дания, Норвегия, Швейцария, Швеция, Финляндия ўрин олган. 

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари – Қозоғистон 62-ўринни, Қирғизистон 90-ўринни, Туркманистон 109-ўринни, Тожикистон 112-ўринни банд этган. 

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари АҚШ 18-ўринда, Россия 76-ўринда, Хитой 20-ўринда, Германия 8-ўринда, Буюк Британия 13-ўринда бормоқда. 
 
Ушбу рейтингда мамлакатлар 9 мезон бўйича таққосланади. Булар — иқтисодий ривожланиш даражаси, бизнес муҳити, давлат бошқаруви самарадорлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва шахсий эркинлик, ижтимоий капитал ва экологик муҳитни ривожлантириш.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×