Ўзбекистон-Эрон ўйини олдидан футбол мухлислари огоҳлантирилди
Sport
−
10 October 2024 11835 1 minute
Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида ўзаро куч синашади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган фуқаролардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўради.
Билдирилишича, ўйин куни мухлисларнинг майдонга тушиши қатъиян ман этилади. Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилган.
“Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингизни сўраб қоламиз”, дейилади манба хабарида.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August