Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик алоқа ўрнатди

Жамият

image

Бугун, 11 июль куни Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш бўйича Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Эритреянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (Нью-Йоркдаги) доимий ваколатхонаси хабар берди.  

Қайд этилишича, томонлар БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар даражасида расмий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган. Ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Эритрея доимий вакили София Тесфамариам Йоханнес имзолаган.

“Бу ҳужжат икки давлат ўртасида ўзаро ҳурмат ва БМТ Низоми тамойилларига асосланган янги босқичдаги ҳамкорликни бошлаб берди”, дейилади хабарда.

Шу тариқа Эритрея Ўзбекистон дипломатик муносабат ўрнатган 161-давлат бўлди.

Маълумот ўрнида, Эритрея – Африканинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган давлат бўлиб, Судан, Эфиопия ва Жибути билан чегарадош, шунингдек, Қизил денгизга чиқиш имкониятига эга. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Кот-д’Ивуар Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланганди. Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

дипломатик алоқа Эритрея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг