Ўзбекистон энг йирик уран ишлаб чиқарувчилар қаторидан жой олди

Олам

image

Ўзбекистон дунё бўйича уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади. 2020 йилда мамлакатда қарийб 3500 тонна уран қазиб олинган. Бутунжаҳон ядро ассоциацияси (WНA) 2020 йил Ўзбекистонда қазиб олинган уран ҳажмини, 2019 йилги кўрсаткичдан юқори эмаслигини маълум қилган.

Маълумотларига кўра, 2020 йилда дунёда жами 47 731 тонна уран ишлаб чиқарилган. Бу 2019 йилга нисбатан 13 фоизга (54 742 тонна) кам. Ўтган йили қазиб олинган уран глобал талабнинг атиги 74 фоизини қоплаган.

Рейтингнинг дастлабки ўринларидан Қозоғистон, Канада, Aвстралия ва Намибия жой олган. Хусусан, Қозоғистонда 2020 йилда 19 477 тонна уран қазиб олинган. У уран ишлаб чиқарувчи энг йирик мамлакатдир.

Aвстралия 2020 йилда 6 203 тонна уран қазиб олиб, иккинчи йирик ишлаб чиқарувчига айланди.

Намибия рейтингда аввалгига нисбатан бир поғона юқорилаб, учинчи ўринни эгаллади. Мамлакат 2020 йилда 5 413 тонна уран ишлаб чиқарган. Хитой компаниялари Намибияда уран ишлаб чиқарувчи иккита конни - Ҳусаб ва Россинг ўз назоратига олган.

Канада кўп йиллар давомида дунёнинг энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси бўлиб, жаҳон ишлаб чиқаришининг қарийб 22 фоизини ташкил қилган. Лекин 2020 йилга келиб 3 885 тонна уран қазиб олди ва рейтингда тўртинчи ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб табиий уран захиралари 6,14 млн тоннага тенг экани айтилади. Шундан 28 фоизи Австралия, 15 фоизи Қозоғистон ва 9 фоизи Канада ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Россия ва Намибия, уран захираларининг мос равишда 8 фоиз ва 7 фоиз қисмига эгалик қилади. Ўзбекистон 132 минг тонналик (дунё захирасининг 2 фоиз қисми) уран захираларига эга.

Ўзбекистон уранни маҳаллий шароитда қайта ишламайди ва бутун ишлаб чиқарилган захирасини бошқа давлатларга экспорт қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг