Ўзбекистон энерготизимида 750 мВт қувват йўқотилди
Local
−
20 November 2020 6753 1 minute
Бугун, 20 ноябрь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станциясида фавқулодда ўчиш рўй берган. Натижада Ўзбекистон энерготизимида 750 мВт қувват йўқотилган. Бу ҳақда "Наманган ҲЭТК" АЖ оператив диспетчерлик хизмати бошлиғи Муҳаммадали Ирисқулов хабар бермоқда.
Ирисқуловга кўра, соат 15:45 да Тўрақўрғон ИЭСда ишлаб турган иккала агрегат 750 мВт йўқотиб авария ҳолатида тўхтаган.
Қайд этилишича, ўн автоматикларининг учинчи даражали ишлаши натижасида Наманган вилоятининг 27 та 110 кловатлик тармоқлари фавқулодда ўчиб қолган.
Шу воқеадан кейин Россия ва Ўзбекистон энерго тизимини боғловчи 500 кловатлик 530-линия ҳам 1500-1700 қувват билан ишлаб турган жойида зўриқиш натижасида энерго тизимидан узилган.
Ҳозирда, Наманган вилоятида тахминан 200-250 мегаватт атрофидаги қувват йўқотилган.
Фавқулодда ўчиш сабаблари мутахассисилар томонидан ўрганилмоқда.
Live
All