Ўзбекистон энергетика тизимидаги 25 ходимнинг жиноятлари фош бўлди

Local

image

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ва Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) томонидан қонунбузилишларни аниқлаш юзасидан ўрганишлар олиб бориляпти, 

Хусусан, 2019 йил 1 август ҳолатига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 миллиард зарар етказилганлик ҳолати бўйича энергетика тизимидаги қуйи ташкилотлар ишчиларига нисбатан прокуратура томонидан 25 та жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “талон-тарож қилиш”, “фирибгарлик”, “электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”, “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”, “сохталаштириш” ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

Энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Айни пайтда етказилган зарардан 116,3 миллион сўми энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг ҳисоб-рақамларига қайтарилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 миллион сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

24

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends