Ўзбекистон Энергетика бозори регулятори ташкил этилади

Жамият 1401
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

•    Электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солиш, лицензиялаш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширадиган, ҳукумат таркибига кирмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдор орган –Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозори регулятори (кейинги ўринларда – Регулятор)ни ташкил этиш;

•    халқаро молия институтлари кўмагида халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда, энергетика соҳасида рақобатли бозор шакллантириш ва барча бозор иштирокчилари учун тенг хуқуқ ва шаффофлик таъминланаш учун бозор қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

•    Электр энергиясининг рақобатли бозорига ўтишнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Концепцияси ҳамда Электр энергетикаси соҳасини янада ислоҳ қилиш ва рақобатли бозорга ўтиш “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш;

•    “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бугунги кундаги “Электр энергиясининг ягона харид қилувчиси” функцияси магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш функциясидан ажратиш орқали алоҳида “Электр энергиясининг марказий харид қилувчиси” “Uzpowertrade” акциядорлик жамиятини ташкил этиш;

•    “Ўзэнергосозлаш” масъулияти чекланган жамияти, “Ўзбекэнерготаъмир” акциядорлик жамияти ва “Ўзэнерготаъминлаш” акциядорлик жамияти корхоналарини бирлаштириш орқали “Uzenergoservice” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги янги сервис корхонасини ташкил этиш.

Қарор лойиҳасини қабул қилиниши республика бюджетидан қўшимча маблағларни талаб қилмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×