Ўзбекистон электротехника маҳсулотларининг экспортини 1,3 баробарга оширмоқчи
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
4651Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида савдо зоналари ташкил этилади. Бу эса қўшни давлат тадбиркорлари ва маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қулайликлар яратади. Бу орқали тўғридан-тўғри бошқа давлат тадбиркорлари билан савдо ҳамкорлигини йўлга қўйиш имкони пайдо бўлади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга асосан “2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий “Ҳаракатлар режаси” ҳамда “Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб 5-5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган ва 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чоралар белгиланади.
Хусусан, электротехника маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида мамлакатнинг чегарадош ҳудудларида савдо зоналари яратилади (Тошкент, Aндижон, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари).
Қарор мувофиқ, мис хом ашёсини қайта ишлаш ҳажми 49 минг тоннагача оширилади. Электротехника саноатидаги стандартларни халқаро стандартлар билан мувофиқлаштирилади ва импорт қилинаётган тайёр электротехника ва электромаиший техника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади.
2021 йил якунигача электротехника маҳсулотларининг экспорти 1,3 баробарга оширилади. Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Жанубий Корея ва Япониянинг "бренд" компаниялари жалб қилинади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси