Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 давлат қаторига кирди

Олам

image

Ўзбекистон аҳолига энг арзон электр энергияси етказиб бериш бўйича дунё рейтингида 7-ўринни эгаллади. Тегишли маълумотлар Британиянинг Cable.co.uk порталининг экспертлари томонидан тақдим этилди.

Рейтинг тузишда дунёдаги 230 та давлатда электр энергияси нархлари таҳлил қилинган. Маълум бўлишича, энг арзон энергия манбалари Шимолий Африка, Саҳрои Кабирдан жанубий Африка ва собиқ СССР давлатларида қайд этилган.

Марказий Осиё минтақасида Қирғизистон етакчи деб топилган. У жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллади, бу ерда фуқаролар бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 доллар тўлайди. Тожикистон бир киловатт-соат нархи 0,023 доллар билан 6-ўринни эгаллади.

Экспертларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 долларни ташкил қилади. Бу жаҳон рейтингида 16-ўринда бўлган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ.

Дунёда энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг олис орол давлатлари, шунингдек, Германия ва Сомалида, бу мамлакатлар аҳолиси бир киловатт-соат учун 0,30 дан 0,69 долларгача тўлашлари лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг