Ўзбекистон Элчиси Япония Императорига ишонч ёрлиғини топширди

Local

image

Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония Императори Нарухитога ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Япония императори Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга юксак баҳо берган.

Шунингдек, Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги ижобий суратларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Расмий Токио Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим давлат сифатида ҳисоблаши ҳамда республика билан икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.


Tags

Rate Count

50

Rating

3

Rate this article

Share with your friends