Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги бош мураббий тайинланди
Спорт
−
17 Декабрь 2019
6433
Жаҳоннинг уч карра чемпиони, Афина-2004 Олимпия ўйинлари ғолиби, грециялик Илиас Илиадис 17 декабрдан бошлаб Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан шартнома имзолади.
МОҚнинг маълум қилишича, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва грециялик Илиас Илиадис ўртасида 2020 йилнинг октябрига қадар мўлжалланган шартномага имзо қўйилди.
Маълумот ўрнида: Илиас Илиадис 1986 йил 10 ноябрь куни таваллуд топган. 17 ёшидаёқ Афина-2004 Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритган, Лондон Олимпиадаси совриндори ва 3 карра жаҳон чемпиони.
Маълумотларга кўра, Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини олиб бориш учун Грузияга жўнаб кетган.
LiveБарчаси