Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз ўн мамлакатидан бири бўлди
Олам
−
29 Октябрь 2020
11979Бутунжаҳон қонун ва тартиб индексига кўра, Ўзбекистон дунёда хавфсизлик даражаси бўйича етакчи тўққиз мамлакат сафидан ўрин олди. Бу ҳақда бермоқда “Дунё” АА хабар берди.
Ушбу таҳлил нуфузли Gallup's Америка жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан амалга оширилган. Унга кўра, хавфсизлик бўйича биринчи тўққизликда Ўзбекистондан ташқари Сингапур, Туркманистон, Хитой, Исландия, Кувайт, Норвегия, Австрия ва Швеция ҳам бор.
Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Афғонистон жой олган. Ушбу давлат атиги 43 балл тўплаган.
Балл натижалари турли мамлакатлар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома асосида тузилган. Берилган саволлар рўйхатига полицияга ишонч, кечки соатларда кўчаларда хавфсиз юриш ва бошқалар киритилди.
LiveБарчаси