Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири дея қайд этилди. Ушбу маълумот дунёдаги етакчи соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари компанияси ҳисобланган International SOS’нинг одамлар ҳаёти учун хавфсиз мамлакатлар ҳақидаги ҳисоботида келтирилган.

Маълумотларга кўра, бу борада Ўзбекистон АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар билан бир рўйхатдан жой олган.

“Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий тазйиқ, фуқароларнинг тартибсизликлари ва чет элликларга нисбатан диний ёки ирқий тажовуз кузатилмайди. Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ташкил этилган. Инфратузилма мустаҳкам. Транспорт хизматлари юқори стандартларга эга, хавфсизлик қоидалари кучли ва фақат вақти-вақти билангина саёҳатлар тўхтатилиши мумкин”, дея таъриф берилади хавфсизлик юқори бўлган мамлакатларга.

Таҳлил натижаларига кўра, энг хавфли давлатлар сифатида эса Афғонистон, Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Яман ва Украина қайд этилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг