Ўзбекистон демократия индексида 2 поғонага кўтарилди, аммо...

Жамият

image

Буюк Британияда жойлашган “The Economist Intelligence Unit” компанияси томонидан юритилувчи Жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботи эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон 2,12 балл билан 155-ўринни эгаллаб, 2 поғона юқорилаган ва ушбу натижа индекснинг “Сиёсий иштирок” индикатори бўйича мамлакатга берилган баллар сезиларли яхшиланганлиги эвазига эришилган. Аммо мамлакат ҳамон авторитар режимдаги давлатлардан бири бўлиб қоляпти.

Бу йилги индексни тузишда пандемия келтириб чиқарган муаммолар ҳам инобатга олинган. Хусусан, фуқаролар иродасига қарши айрим давлатларда локдаун эълон қилиниши ва карантин чораларини қатъийлаштириш масалаларини танқид қилган шахсларнинг босимга учрагани рейтингга таъсир ўтказган.

Рейтингда 165 та давлат ва 2 та маъмурий бирлик ҳақида сўз юритилган. 2020 йилда рейтингга киритилган 167 та давлатлан 116 тасида рейтингдаги ўрнини йўқотган фақатгина 38 та давлатда демократик аҳвол яхшиланган.

Аҳамиятли жиҳати Франция ва Португалия мутлақ демократик давлатлар қаторидан чиқарилиб, “номукаммал демократик” давлат қаторига қўшилган.

Умуман олганда рейтингда Норвегия (1-ўрин), Исландия (2), Швеция (3), Янги Зеландия (4) ва Канада (5) етакчилик қиляпти. Демократик вазият энг оғир давлатлар бешталигига Чад (163), Сурия (164), Марказий Африка Республикаси (165), Конго Демократик Республикаси (166) ҳамда Шимолий Корея (167) кирган.

Осиё давлатларидан Япония, Корея ва Тайван мутлақ демократик давлат деб тан олинган. Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон аралаш режимли давлат деб топилган. Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳам авторитар режимдаги давлатлар қаторида қолган. Афғонистон рейтингда 139-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

демократия индекси

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг