Ўзбекистон давлат психология университети ташкил этилади

Жамият 2795
image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Аҳолига психологик хизмат кўрсатиш ва психология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон миллий университетининг “Психология” ва “Социология” кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этилади.

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

•    психопрофилактика,  психодиагностика, психокоррекция, психологик маслаҳат, психотерапия каби соҳаларида касбий билим, малака ва компетенцияларга эга юқори малакали ва замонавий фикрловчи, меҳнат бозори учун рақобатбардош бўлган олий маълумотли кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;

•    замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаш, илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;

•    психология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиётнинг узвий интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга иқтидорли талабаларни кенг жалб қилиш, уларни самарали рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

•    талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларда Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, таълим-тарбия жараёнлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириб бориш;

•    психология соҳасида профессор-ўқитувчиларнинг республика ҳамда хорижий мамлакатларда стажировка ўташ ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мунтазам ташкил этиш;

•    олий таълим, ҳалқ таълими, мактабгача таълим тизимидаги психологлар фаолиятини, олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ахолига психологик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш;

•    хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда республика учун истиқболли бўлган янги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
Теглар
t
×