Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театри асосчиси вафот этди 

Art & Culture

image

Театр режиссёри, Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театри (оперетта) асосчиларидан бири, Россия Федерациясининг санъат арбоби Григорий Спектор 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Григорий Спектор ижодий фаолияти давомида 110 дан ортиқ драматик ва опера спектаклларини саҳналаштирган.

“Шунингдек, у ўз ижоди билан Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театри (оперетта)нинг тарихида ёрқин саҳифалар қўшганлиги ҳамда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зулфия мукофоти совриндори, эстрада хонандаси Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic