Ўзбекистон бўйлаб чанг тўзонлари давом этади

Бу қизиқ

image

Эртага, 4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхонадарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир чанг-тўзон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг